Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳаррис Байденнинг сиёсатини давом эттиришни истамайди

Ҳаррис Байденнинг сиёсатини давом эттиришни истамайди

Ҳар бир президент ўз сиёсатини шакллантиради, деди Харрис ва у «янги авлод раҳбарлари» вакили эканлигини айтди.

Вице-президент Камала Ҳаррис, агар ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонса, президент Жо Байденнинг сиёсатини давом эттириш ниятида эмаслигини маълум қилди.

«Менинг президентлигим Жо Байден сиёсатининг давоми бўлмайди ва лавозимга келган ҳар бир янги президент каби мен ҳам ўз ҳаётим ва профессионал тажрибамни, шунингдек, янги ғояларни ишга соламан. Мен етакчиларнинг янги авлоди вакилиман», деди 59 ёшли Ҳаррис.

Америкалик сайловчиларнинг учдан икки қисми Қўшма Штатлар нотўғри йўналишда кетмоқда, деб ҳисоблайди. Айни пайтда сўров ўтказилган сайловчиларнинг 46 фоизи Ҳаррисни мамлакатни ўзгартира олади деб ҳисоблашади, респондентларнинг 44 фоизи Трампга шундай баҳо беришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг