Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҲАМАС гаровдаги 34 исроилликнинг рўйхатини тақдим қилди – Reuters

ҲАМАС гаровдаги 34 исроилликнинг рўйхатини тақдим қилди – Reuters

5 январь, якшанба куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги жангларни тўхтатиш ва гаровга олинганларни уйларига қайтариш бўйича келишув тафсилотлари устида муҳокамалар бўлиб ўтди. Фаластин расмийлари ҳафта охирида Исроилнинг кучли бомбардимонларида 100 дан ортиқ одам қурбон бўлганини таъкидлаган.

ҲАМАС расмийсининг Reuters ахборот агентлигига айтишича, ҳаракат охир-оқибат оташкесимга олиб келиши мумкин бўлган келишув доирасида қайтариладиган 34 нафар исроиллик (гаровга олинганлар)нинг рўйхатини тасдиқлаган. Бенямин Нетаняҳу идораси эса ўша пайтдаёқ гаровга олинганлар рўйхати тақдим этилмагани ҳақида баёнот берган.

Бироқ, Reuters’нинг таъкидлашича, ҲАМАС расмийси агентликка Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича мумкин бўлган келишувда озод қилишга рози бўлинган 34 нафар гаровга олинганларнинг исмлари кўрсатилган рўйхат нусхасини тақдим этган.

Asharq нашрининг ёзишича, рўйхатда аёллар, болалар ва беморлар бор.

Агентликнинг ёзишича, ушбу саъй-ҳаракатлар анклавда Исроил ҳарбий ҳаракатларининг кучайиши фонида амалга оширилмоқда. Ўтган дам олиш кунлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаво ҳужумларида 105 фаластинлик ҳалок бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг