Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Брюсселда Трампга қарши намойиш бўлиб ўтди

Брюсселда Трампга қарши намойиш бўлиб ўтди

НАТОга аъзо давлатлар вазирлари жорий йил июн ойида Гаагада бўлиб ўтадиган саммитга тайёргарлик доирасида Белгия пойтахтида йиғилмоқда.

Чоршанба куни ўнлаб одамлар Брюссел марказий вокзали олдида Трампга қарши намойиш ўтказиб, АҚШда демократик қадриятларни ҳимоя қилишга чақириб чиқди.

«Хориждаги демократлар» Белгиядаги бўлими матбуот котиби Робин де Воутерс  «Трамп маъмуриятининг конституциявий ва Америка қадриятларига ҳужумига қарши норозилик» билдираётганини айтган.

«У қонун устуворлигини ҳурмат қилиши керак. Суд қарорларини ҳурмат қилиши керак. Конгрессдаги қонуний жараённи ҳурмат қилиши керак. Ва у ўзини автократ сифатида кўрсата олмайди», – дейди у.

«Хориждаги демократлар» Белгиядаги бўлими собиқ раиси Паулин Манос АҚШ НАТОнинг кучли аъзоси экани, шартномалар ҳурмат қилиниши кераклиги ҳамда НАТО билан алоқалар йўққа чиқмаслиги лозимлигини айтади.

«Бу яна содир бўлиши мумкин эмас. Биз Европа томонида турамиз», – дейди у Трампнинг 2016 йилдаги биринчи муддатида олиб борган сиёсатига ишора қилиб. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг