Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бош вазир 2025 йилдан янги Япония қурмоқчи

Бош вазир 2025 йилдан янги Япония қурмоқчи

Шигеру Ишиба

Япония бош вазири Шигеру Ишиба янги йил мурожаатида мамлакат иқтисодиётини жонлантиришга ваъда берди. Бу ҳақда Jiji Press ёзмоқда.

Мамлакат аҳолиси сонининг қисқаришини «сукутли фалокат» дея таърифлаган Ишиба Япония ва унинг ҳудудлари иқтисодиёти ҳаётий қобилиятини тобора йўқотиб бораётганидан хавотир билдирди.

«Биз бутун Япониянинг ҳаётий қобилиятини тиклаймиз», — деди бош вазир. У мамлакатни Токиога чамбарчас боғлиқлиқдан халос этиш ҳамда жозибадор ҳудудлар ва шаҳарлар ўзаро боғланган Японияни қуришга ваъда берди.

Ҳукумат иш ҳақлари оширилишига кўмаклашади, сармояларни кўпайтириш эвазига ўсишни кўзлаётган компанияларнинг капитал қурилишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, дея қўшимча қилди Ишиба.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг