Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари яна алмашди

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси раҳбари яна алмашди

Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Зокир Жалолийнинг «Tolonews» нашрига билдиришича, Абдулғаффор Тиравий амирликнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида таништирилган.

Жалолийнинг қўшимча қилишича, бу борада икки томон ҳам келишиб олган ва янги тайинланган элчи тез орада Тошкентда ўз вазифасини бошлаши кутилмоқда.

У, шунингдек, айрим давлатлар билан дипломатик муносабатлар даражасини ошириш бўйича келишувларга эришилганини таъкидлади.

Ташқи ишлар вазирлигининг учинчи сиёсий департаменти директори:

«Ўтган уч йил ичида Ислом Амирлиги ўзини барқарор ва кучли давлат сифатида исботлади ва кун сайин минтақа ва дунё ҳамжамияти бу ҳақиқатни англаб етмоқда. Яқин келажакда Абдулғаффор Тиравий ҳам Ислом Амирлигининг Тошкентдаги элчиси сифатида иш бошлайди», – дейди Жалолий.

Тировий афғонистонлик ўзбеклардан бўлиб, бунга қадар Афғонистон Олий судида тадқиқот бўлими директори лавозимида ишлаган.

У Ўзбекистондаги элчи лавозимида Абдул Ғаффор Бахр ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Абдул Ғаффор Бахр жорий йилнинг апрелида Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбар этиб тайинланган эди. 

Ўз вақтида, Абдул Ғаффор Бахр ҳам ушбу лавозимда 3 ой ҳам ишламаган «Толибон» кон ва нефт вазири Шаҳобиддин Делавернинг ўғли Мағфуруллоҳ Шаҳобнинг ўрнини эгаллаган эди.  Мағфуруллоҳ Шаҳоб айнан ҳукуматдаги қариндошлик ришталари сабаб ишдан олинган.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг