Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Google кичик атом электр станциялари қуради

Google кичик атом электр станциялари қуради

Фото: The Keyword

Google технология компаниялари орасида биринчи бўлиб ядровий ёқилғида ишловчи электр станциялари қуради. Бу станциялар энергия тежамкорлиги юқори бўлган сунъий интеллектли дата-марказларини ток билан таъминлайди.

Компания Kairos Power стартапи билан умумий қуввати 500 мегаваттли олтита ёки еттита кичик модулли ядровий рекатор (SMR)ни қуриш бўйича шартнома имзолади.

Сўнгги 20 йилда АҚШда бундай реакторлардан учтаси қуриб фойдаланишга топширилган, Kairos Power ва Google ўртасидаги келишув технология компанияси атом электр станциясини қуришга кўмаклашаётган биринчи ҳолатдир. Kairos Power стартапи ташкил топганига атиги етти йил бўлди, компания 2030 йилда илк тижорий реакторини қуриб битказмоқчи, қолганлари 2035 йилда тайёр бўлади.

Kairos реактори сув билан эмас, балки фторидли туз ёрдамида совитилади. АҚШ ҳукумати Теннесси штатида илк намойиш учун 50 мегаваттли реакторни қуришга рухсат берди, ишга тушириш 2027 йилга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг