2024 йилнинг энг қиммат технобрендлари аниқланди
Apple корпорацияси 2024 йилда технология компаниялари энг қиммат брендлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Brand Finance халқаро консалтинг ташкилоти тақдим этган ҳисоботдан сўнг бу маълум бўлди.
Apple бренди қиймати 2023 йилдан буён 74 фоизга ўсиб, $516,6 млрд.га етди.
Рейтингда Microsoft бренди иккинчи поғонадан жой олди — $340,4 млрд (78 фоизлик ўсиш).
Учинчи — Google ($333,4 млрд), тўртинчи — Amazon ($308,9 млрд).
Бир йилда қиймати энг кўп ўсган (163 фоиз) Nvidia компанияси 19-ўриндан 10-ўринга кўтарилди — $44,5 млрд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter