Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқаро туризм ярмаркаларида туроператорларга павилон ижараси харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади

Халқаро туризм ярмаркаларида туроператорларга павилон ижараси харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади

Ўзбекистон туризм соҳасида глобал миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, янги имкониятлар яратиш ва халқаро бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу ёндашув доирасида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга йўналтирилган турли ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павилон ижараси харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори тасдиқланди.

Мазкур қарордаги Низомга мувофиқ фаолият бошлаганига 3 йилдан кўп бўлмаган туроператорларнинг халқаро туризм ярмарка ва кўргазмаларидаги павилон ижараси харажатининг 50 фоизи Туризм қўмитасининг буджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби ишлаб чиқилди.

Шунингдек, мазкур низомда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш учун тадбиркорлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган «Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш хизмати» орқали мурожаат юбориши мумкин.

Низомда кўзда тутилган туроператорларнинг аризалари Туризм қўмитаси ҳузуридаги «Milliy PR markazi» ДУК томонидан кўриб чиқилади ҳамда «Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш танлови»да иштирок этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни мурожаатчига юборади.

Танловда иштирок этиш имкониятини қўлга киритган туроператорларнинг аризалари махсус комиссия томонидан ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилади. Махсус комиссия Низомнинг 3-иловасига асосан туроператорларнинг рейтинг баҳоларини ҳисоблаб чиқади ҳамда «Туроператорларнинг халқаро туризм ярмаркаси ва кўргазмаларидаги павильон ижараси харажатларини қоплаб бериш ёки рад этиш» тўғрисидаги қарорни аризачига юборади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг