Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардор Али

Шахсиятпарастлик — ошкора ожизликдир.

Венгрия Ўзбекистонга нима учун керак?

Венгрия Ўзбекистонга нима учун керак?

Фото: Хабар.уз

Жорий йилнинг 19-20-август кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия давлатига амалий ташриф билан борди. Икки кунлик ташриф давомида давлат раҳбари Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашиб, икки томонлама мулоқот ўтказди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Венгрияга ташриф доирасида Туркия раҳбари Режеп Тоййиб Эрдўғон билан ҳам учрашди.

«Хабар.уз» айни шу мавзуларда сиёсацҳунос Мухтор Назиров билан суҳбат уюштирди.

– Келинг, дастлаб Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги алоқалар тарихига тўхталиб ўцак. Биринчи маъмурият даврида Ўзбекистоннинг Венгрия билан алоқалари қандай бўлган?

– Венгрия ва Ўзбекистон муносабатларни бошланиши 90-йилларнинг бошигга бориб тақалади. Икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992-йил 13-март куни ўрнатилган. Айтишимиз мумкинки, бу давр икки томонлама муносабатларнинг шаклланиш ҳамда ўзаро манфаатларни аниқлаш даври ҳисобланади. 90-йилларнинг бошида Венгрия посткоммунистик лагердан чиқиб, ўзлигини англаб, янги давлатчиликни шакллантириб, Европадаги тузилмаларга қўшилаётган бўлган. Венгрия мустақилликнинг дастлабки йилларида ўз олдига Европа Иттифоқи ва НАТОга киришни мақсад қилиб олган эди. Венгрия билан муносабатлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома доирасида конструктив тарзда амалга оширилган.

Ўзбекистон биринчи маъмурият даврида эҳтиёткорона сиёсат юритган. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларда юқори рақамларни тилга ололмасак ҳам, 2013-йилдан бошлаб Венгрия ва Ўзбекистон ўртасида ҳукуматлараро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича сезлари даража ошган. 

2016-йилдан бошлаб Тошкентда Венгрия элчихонаси ўз фаолиятини бошлайди. Биринчи маъмурият даврида Ўзбекистоннинг Венгрияда элчихонаси бўлмаган. 2023-йилда Венгриянинг пойтахтида Ўзбекистон элчихонаси очилди. Олдинлари Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихоналик функсияси Австриянинг Вена шаҳридан туриб амалга ошириларди. Элчинхоналарининг очилиши ўзаро алоқалар янги бир даражага кўтарилганидан, сиёсий ишонч ортганидан дарак беради.

– Ўзбекистон давлат раҳбарининг Венгрияга амалий ташрифи нимани англатади?

– Венгрияга амалга оширилган ташриф бир жиҳати билан эътиборимни тортди. Расмий манбаларда ушбу ташриф амалий ташриф, деб эълон қилинди. Венгрияда асосан тор доирада ва кенг доирада учрашувлар бўлиб ўтди. Бу ташриф сўнги вақтларда Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўта фаоллашган алоқаларининг мантиқий давоми бўлди. 2022-йилда Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида стратегик шериклик ҳақида битимга имзо чекилиб, 14 дан ортиқ кенг қамровли шартномаларга қўл қўйилган эди.

– Ўзбекистонни Венгрияда қандай манфаатлари бор?

– Венгрия Европанинг марказида жойлашган мамлакат. Шунингдек, у Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳисобланади. Шу жиҳатдан Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан алоқаларида Венгрия ўзига хос ёрдамчи вазифасини ўташи мумкин. Бундан ташқари, 2013-йилдан бошлаб Венгрия «Шарққа очилиш» деб номланган ташқи сиёсат юритиб келмоқда. Яъни, Венгриядаги ҳукмрон «Федис» партияси венгерларни келиб чиқишини туркий халқларга бориб тақалашини таъкидлайди. Венгриянинг «Шарққа очилиш» сиёсати асосан туркий давлатларга нисбатан қўлланилади. Шу нуқтаи назардан Венгрия асосан туркий давлалар билан алоқаларни мустаҳкамлашга ҳаракат қилиб келмоқда.

Бу ташрифда давлатлар ўртасидаги манфаатлар уйғун. Бу сиёсат Венгрияга 2021-йилда Туркий тилли давлатлар ташкилотида кузатувчи мақомини берди. Яъни, бу сиёсат шунчаки қоғозларда акс этаётган иш эмас. Ўзбекистон ўз олдига Венгриянинг ривожланган соҳаларидан фойдаланишни мақсад қилиб олган. Мисол учун, Венгриянинг «Гедеон ричтер» фармацевтика компанияси Ўзбекистонда фаолият юритади.

– Венгриянинг Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо бўлиши унга нима беради?

– Венгрияда 2010 йилдан буён ягона сиёсий партия ҳокимиятда. Бу партия Европа билан алоқаларни чуқурлаштиришни истамайди ва кўпроқ мустақил сиёсат юритишга интилади. Айнан «Федис» партияси ҳокимиятга келгач, Туркий тилли давлатлар билан алоқалар кучая бошлади. Бу Венгрияга нима беради? Аввало, бу Венгрияга мувозанатлашган мустақил ташқи сиёсат юритишга имкон беради. Венгриядаги сиёсий ўзгаришларга Европада бир ёқлама қараш мавжуд. Ҳозирда Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги қарама-қаршиликларда Венгрия алоҳида позиция эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, НАТОнинг кенгайишига Венгрия қаршилик қилиб келади. Албатта, бу Ғарб мамлакатларига кўп ҳам ҳуш келавермайди. Яъни, Венгрия Европа Иттифоқининг умумий ташқи сиёсий позициясидан мустақил сиёсат юритишга интилади. Бу Туркия ва Россия билан алоқаларда ўз аксини топмоқда.

– Ўзбекистон раҳбарининг Венгрияга ташрифи жуда муҳим бир паллага тўғри келди. Чунки Будапештга Туркия, Қатар ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳам келган эди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Туркия президенти билан ҳам учрашди. Бу учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинган бўлиши мумкин?

– Амалий ташрифларнинг самарадорлиги каттароқ бўлади. Чунки амалий ташрифлар аниқ белгиланган кун тартибига эга бўлмайди. Борган сари Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий алоқалар кучайиб бормоқда. Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик шартномасини имзолашга интилмоқда. Бу ўзаро ҳамкорликнинг қамровини кенгайтиради. Олдинги даврда қолиб кетган тўсиқларни олишга хизмат қилади. Ўзбекистон маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига кириб бориши учун эшикларни очиб  беради. Ўзбекистоннинг маҳсулотлари Европага кириб боришида Венгрия қўл келиши мумкин.

Суҳбатнинг тўлиқ вариантини Хабар.узнинг ЁуТубе саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 

   Сардор Али суҳбатлашди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг