Ушбу ҳафтада илиқ об-ҳаво кузатилади
Ўзбекистон бўйича 2025 йил 13-17 январ кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Бугун ва эртага Ўзбекистонда бироз булутли, илиқ ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасидан республика бўйлаб булутлилик ошиши кутилмоқда, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 16-17 январда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушуши мумкин.
Шарқдан шамол енгил ўртача тезликда эсади.
Пойтахтимизда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиқ, 13-14 январ кунлари кундузи 11-13 даража илиқ, 15-17 январ кунлари эса 8-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter