Тошкентда «дом» лифтларини тармоққа ноқонуний улаган ширкат аниқланди
Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
«Ўзенергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг маълум қилишича, Яшнобод туманида фаолият юритаётган «И.С.Т. » МЧЖ электр қурилмаларининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 9 қаватли уйнинг 4 та лифт ва 40 дона ёритгичи орқали электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 61,8 млн сўмни ташкил этган.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter