Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 36 ёшли аёлни поезд уриб кетди: у шифохонада вафот этган

Тошкентда 36 ёшли аёлни поезд уриб кетди: у шифохонада вафот этган

Тошкент шаҳрида 36 ёшли аёлни поезд уриб кетди.

Хабар қилинишича, 23 август куни соат 02:00 ларда Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида 1988 йилда туғилган, 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган аёлни поезд уриб кетган.

«Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ва ички ишлар органлари ходимлари етиб борган. Аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган», – дейилади «Миллар» дастурида.

Шифохонада аёлда жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Унга бир неча кун давомида тиббий хизмат кўрсатилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Лавҳада аёлнинг поезд йўлига нима сабабдан чиқиб кетгани айтилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг