Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорга мактабда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этишга рухсат берилади

Тадбиркорга мактабда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этишга рухсат берилади

Эндиликда ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари билан тадбиркорлар ва ҳунармандларнинг ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилади.

Бу борада Ҳукуматнинг жорий йил 11 февралда қабул қилинган 78-сон қарори билан тегишли Низом тасдиқланди.

Низом, жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

  • умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлар ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари;
  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби;
  • тадбиркорлар томонидан мактабларда касб-ҳунар тўгаракларини ташкил этиш асослари;
  • умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасаси ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.

Касб тўгаракларига касбга қизиқиши бўлган 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.

2025 йилдан 8-синф ўқувчилари учун саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехнология соҳаларидаги корхона ва ташкилотларга экскурсиялар ташкил этилади.

2024/2025 ўқув йили якунигача мактаблар битирувчиларини эгаллайдиган касб-ҳунари бўйича амалий имтиҳондан ўтказиш ва уларга электрон сертификат бериш тартиби жорий этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг