«Мактаб ўқувчисини олиб кетмоқчи бўлган аёл» ҳақида расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда бегона аёл мактаб ўқувчисининг қўлидан ушламоқчилиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 феврал куни тахминан соат 14.00 ларда Бектемир тумани, Билол Нозим кўчасида жойлашган бекат олдида, 1990 йилда туғилган, мунтазам равишда руҳий-асаб касалликлари диспансерида даволаниб турувчи Р.Ч., ўзига бегона бўлган мактаб ўқувчисини олдига келиб мулоқотга киришган. Шубҳали кўринган аёл маҳалла фуқароларини кўриб, кетиб қолган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида аёл ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter