Суриянинг Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзолиги тикланди

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари Суриянинг ташкилотга қайтишини қўллаб-қувватлашди.
«Туркия ташаббуси билан Суриянинг ИҲТга аъзолигига тикланиши масаласи ташкилотнинг 7 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ТИВ раҳбарлари иштирокидаги фавқулодда мажлиси кун тартибига киритилди. Учрашувда резолюция лойиҳаси қабул қилиниб, Суриянинг ИҲТга аъзолиги тикланди», — деб баёнот берди Туркия ТИВ.
Резолюция қабул қилингач, Сурия ташқи ишлар вазири ташкилот кенгашидаги ўзига ажратилган жойга келиб ўтиришга таклиф қилинди.
Бироқ Сурия тинчиган эмас, кеча мамлакатнинг Латакия, Тартус ва Хумс ҳудудларида муваққат ҳукумат хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар Асад тарафдори бўлган қуролли гуруҳлар ўртасида қонли тўқнашувлар юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter