Сурияда «Ал-Қоида» қўмондони йўқ қилинди

АҚШ аскарлари Сурияда «Ал-Қоида» гуруҳининг яна бир етакчисини йўқ қилди.
Ташкилот бўлими етакчиси Муҳаммад Юсуф Зия Талаий АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) кучлари томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида ўлдирилди.
Пресс-релизда айтилишича, бу ҳаракатлар Марказий қўмондонликнинг террорчилик режаларини яксон қилиш ҳаракатларининг бир қисмидир.
-Биз ўз ватанимиз ва АҚШ ходимлари, иттифоқчилари ва минтақадаги ҳамкорларини ҳимоя қилиш учун террорчиларни тинимсиз таъқиб қилишда давом этамиз, — деди АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Эрик Курилла.
Январ ойидан бери Марказий қўмондонлик ушбу ташкилотнинг бир қанча юқори мартабали раҳбарларини йўқ қилди. Ҳаво ҳужумлари 2025 йилнинг январ ва феврал ойларида амалга оширилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Марказий қўмондонлик ва генерал Куриллани табриклаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter