Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11 март куни ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг