Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурияда Асад тарафдорлари ва янги ҳукумат ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди

Сурияда Асад тарафдорлари ва янги ҳукумат ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди

Сурияда Асад тарафдорлари ва мамлакатнинг янги ҳукумат хавфсизлик хизматлари ўртасида тўқнашувлар бошланди.

Суриянинг янги ҳукумати хавфсизлик кучларининг камида 13 нафар ходими жангарилар ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари билан тўқнашувларда ҳалок бўлди.

Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, қуролли тўқнашувлар Сурия ғарбидаги Жабла шаҳрида юз берган. Агентликнинг қайд этишича, у ерда Асад ва унинг оиласи мансуб бўлган алавийлар яшайди.

«Сурия хавфсизлик кучлари 6 март куни мамлакат ғарбида Асаднинг собиқ махсус кучлари қўмондони Суҳайл ал-Ҳассанга алоқадор қуролли гуруҳларга қарши курашаётганини маълум қилган эди», – деб хабар беради Sky News Arabia.

Латакия вилояти жамоат хавфсизлиги директори Мустафо Кнефатининг айтишича, «Асад милициясининг қолдиқлари» Жабла ҳудудидаги хавфсизлик назорат пунктлари ва патрулларга олдиндан режалаштириб ҳужумлар уюштирган. «Бу эса кўплаб аскарларнинг ўлимига ва жароҳатланишига олиб келди», дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради SANA (Сурия давлат ахборот агентлиги).

Reuters агентлигининг қайд этишича, ҳозирги тўқнашувлар Суриянинг янги ҳукумати ҳокимиятга келганидан бери дуч келган «энг жиддий вазиятлардан биридир».

2024 йил декабрь ойи бошида Сурия президенти Башар ал-Асад ҳукумат кучларига қарши бўлган гуруҳ ҳарбийлари Дамашққа кириб, мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган эди. Асаднинг ўзи қочиб, унга бошпана берган Москвадан паноҳ топган. Асадга қарши чиққан кучларга «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» гуруҳи бошчилик қилган. Гуруҳ раҳбари Аҳмад ал-Шара Суриянинг ўтиш даври президенти деб эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг