Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шўрчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Шўрчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Акбарали Ишмурзоев Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Бугун Шўрчи туманида ҳам Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Шўрчи туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда йўл қўйилган камчиликларга тўхталди.

Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Улуғбек Зокиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Ишмурзоев Акбарали Абдужабборович номзодини Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Акбарали Ишмурзоев 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003- ва 2009 йилда Термиз давлат универстетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.

Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. Тайинловга қадар А.Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввал Музработ, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур туманларига ҳам ҳоким тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг