«Шидо» бўрони қурбонлари сони 20 нафардан ошди
Франциянинг денгизорти ҳудуди — Майотта оролида «Шидо» тропик бўрони қурбонлари сони 20 нафардан ошди. Бу ҳақда BFMTV телеканали хабар берди.
Табиий офат оқибатида шифохонага тушганларнинг 21 нафари оламдан ўтган, 45 нафар бемор жонлантириш бўлимида.
«Мендан қанча одам ҳалок бўлганини сўраманг. Ҳозир сизга бирон бир рақамни айтолмайман», — деди айни пайтда Майоттада бўлиб турган Франция ички ишлар вазири Брюно Ретайо матбуот анжуманида.
14 декабр куни ёпирилган бўрон оролни вайрон қилди, бу ердаги вазият фалокатли, деди вазир. Кучли шамол (55 м/с) қўл учида тикланган кулбаларни бутунлай вайрон қилиб, кўп уйларга жиддий зиён етказган, улар орасида оролдаги шифохона ҳам бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter