Саудия Арабистони ва БАА АҚШдан млрд долларлик қурол сотиб олади
АҚШ давлат департаменти Саудия Арабистони ва БААнинг миллиардлаб долларлик мудофаа шартномалари учун учун «яшил чироқ»ни ёқди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси баёнот берди.
Хусусан:
- AH-64A/D/E Apache вертолётларида қўлланиладиган, танкларга қарши яримфаол каллакли ўзитопар ракеталар (AGM-114R3 Hellfire II)дан 2 503 тасини Саудия Арабистони сотиб олади. Ушбу шартнома қиймати — 655 млн доллар, ижрочи — Lockheed Martin компанияси.
- F-15 қирувчи самолётлари учун мўлжалланган 220 та авиация ракетаси (AIM-9X Block 3)ни ҳам саудияликлар сотиб олмоқда. Бу шартнома қиймати — 251 млн доллар, буюртмани Raytheon компанияси бажаради.
- Шунингдек, Саудия Арабистони АҚШдан М60А3 танкларида қўлланилувчи 105 мм кумулятив танк снарядлари ва бошқа хилдаги ўқ-дориларни сотиб олади. Бу савдонинг умумий қиймати — 139 млн доллар.
- Бирлашган Араб Амирликлари эса ATACMS ракеталари, GMLRS снарядлари ва улар билан боғлиқ тизимларни 1,2 млрд долларга харид қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter