Қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида етакчи вилоятлар маълум бўлди

Статистика агентлиги 2024 йилда қишлоқ хўжалигининг турли йўналишларида етакчилик қилаётган вилоятларга оид маълумотни тақдим этди.
Маълумотга кўра, Самарқанд энг кўп йўналишларда барчадан олдинда: энг кўп картошка (747,6 минг тонна) ва узум (666,1 минг тонна) етиштирган, энг кўп сут (1 456,0 минг тонна) етказиб берган ва йирик шохли қорамоллари сони (1 765,8 минг бош) бўйича етакчи вилоят.
Қолган йўналишларда етакчилар:
Андижон вилояти:
- энг кўп сабзавот — 1 833,7 минг тонна
- энг кўп мева ва резаворлар — 699,9 минг тонна
Қашқадарё вилояти:
- энг кўп гўшт (тирик вазнда) — 345,9 минг тонна
- энг кўп қўй-эчки — 5 109,7 минг бош
Тошкент вилояти:
- энг кўп тухум — 1 608,1 миллион дона
- энг кўп от — 57 009 бош
Фарғона вилояти:
- энг кўп донли экинлар — 998,5 минг тонна
Сурхондарё вилояти:
- энг кўп полиз экинлари — 351,5 минг тонна
Хоразм вилояти:
- энг кўп балиқ — 33,0 минг тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter