Қамчиқ довонида юк машинаси «Матиз»ни жарликка тортиб кетди
Қамчиқ довонида юк машинаси тормози ишламай қолиши оқибатида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди.
Ҳодиса 31 июль куни соат 16:00 ларда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 242 километрида юз берган. Тошкент—водий йўналишида ҳаракатланган юк машинаси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, «Кобалт» ва «Матиз» автомобиллари билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида «Матиз» ва юк машинаси жарликка тушиб кетган. Икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида ҳар икки автомобилни чуқурликдан олиб чиқиб, вазият оқибатларини бартараф этган.
Ҳозирда тегишли ташкилот ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter