Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда 2024 йил учун «камбағаллик чегараси» янгиланди

Ўзбекистонда 2024 йил учун «камбағаллик чегараси» янгиланди

Ҳукуматнинг 2021 йил 27 августдаги 544-сон қарори билан Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисоблаб келинади.

Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, 2023 йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2024 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати белгиланган. Агентликка кўра, мазкур қиймат, яъни «камбағаллик чегараси» бир ойда киши бошига 621 минг сўм этиб белгиланди.

Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:

  • давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;  мамлакат камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш; 
  • камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш; 
  • пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш,шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари — уй хўжаликларининг реал истеъмол қийматлари ва таркибини ўрганиш асосида уларнинг соғлом ҳаёт кечиришлари учун зарур бўлган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлар ҳамда хизматлар учун минимал харажатларнинг ҳисобланган қийматидир.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 18 июлида Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўм этиб белгиланган эди. Мазкур кўрсаткич 2021 йил учун 440 минг сўм, 2022 йил учун эса 498 минг сўм этиб белгиланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг