Ўзбекистонда «камбағаллик чегараси» янгиланди
Статистика агентлиги берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 2023 йил учун “Минимал истеъмол харажатлари” қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўм этиб белгиланди.
Қайд этилишича, Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган ва мазкур кўрсаткичдан бир қатор мақсадларда фойдаланилади.
Жумладан:
- давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
- мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;
- камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
- пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланиб келинади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўрсаткич 2021 йил учун 440 минг сўм, 2022 йил учун эса 498 минг сўм этиб белгиланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter