Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон билан Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ўзбекистон билан Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Кеча, 21 февраль куни Нью-Йоркда Ўзбекистон  ҳамда Суринам давлатларининг БМТдаги доимий вакиллари Улуғбек Лапасов ва Сунил Стандил икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоладилар.

Шу тариқа Суринам Республикаси Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 158-давлат бўлди.

«Бугун менинг ҳамкасбим элчи Сунил Стандил Жаноби Олийлари билан Ўзбекистон билан Суринам ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоладик. Икки томонлама муносабатларимизни, жумладан, БМТ доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдик», – деб ёзади Улуғбек Лапасов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг