Ўн нафар мансабдор жавобгарликка тортилди. Нега?
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали реализация қилиниши белгиланган.
Ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига ўз вақтида чиқарилиши тадбиркорларни ер майдонлари билан боғлиқ муаммоларини тезкорлик билан ҳал этилишига хизмат қилади.
Бироқ айрим ваколатли ташкилотлар томонидан ер участкаларини келишиш билан боғлиқ ҳаракатларни ўз муддатларида бажарилмаганлиги ҳамда тегишли ҳужжатлар электрон ахборот тизимига белгиланган вақтда киритилмаганлиги сабабли ер участкаларини савдога чиқаришда кечикиш ҳолатлари юзага келмоқда.
Наманган вилоятида ер участкаларини савдога чиқариш жараёнлари ҳамда бу борада ваколатли ташкилотларнинг фаолияти Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганилиб, бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
Натижада камчиликларга йўл қўйган 5 нафар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими, 2 нафар электр таъминоти корхоналари, 2 нафар газ таъминоти корхоналари ва 1 нафар санитария хизмати мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter