Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз бизнеси бўлган 400 нафарга яқин мансабдор аниқлади – Аксикоррупция агентлиги 

Ўз бизнеси бўлган 400 нафарга яқин мансабдор аниқлади – Аксикоррупция агентлиги 

Вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар олиб борилганда айрим мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётгани аниқланган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги берган маълумотга кўра, жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. 

Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган. 

«Юқоридаги ҳолатларини бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга Агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг