Олти ойда иқтисодиётга 15,5 млрд доллар хорижий инвестиция киритилди
Президент инвестиция ва ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги комплексларидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.
Таъкидланганишича, ўтган олти ойда иқтисодиётга 15,5 миллиард доллар хорижий, шундан 14 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритилди. Ўсиш — 2,1 баробар.
Бироқ, ҳар бир доллар инвестиция ҳисобига яратилган қўшилган қиймат кўрсаткичи барча тармоқ ва ҳудудларда ҳам қониқарли эмас.
Бу тўқимачилик, чарм, фармацевтика тармоқларида, Сирдарё ва Бухорода 2 долларга, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Жиззахда эса 2,5 долларга етмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ёки, ҳар 1 минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумини ўртача 600 долларга оширган бўлса, Сирдарё, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда бу 300 доллардан кам.
Мутасаддиларга инвестиция лойиҳалари дастурини шакллантиришда уларни пухта таҳлил қилиш, қўшилган қийматни каррасига оширадиганларини киритиш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter