Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Креатив иқтисодиётга оид қонун қабул қилинди

Креатив иқтисодиётга оид қонун қабул қилинди

“Креатив иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-970-сон, 03.10.2024 й.) қабул қилинди

Унга кўра, креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш Қонуннинг мақсади ҳисобланади.

Креатив индустрия соҳаларидаги фаолият йўналишлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан:

-адабий ижодни;

-амалий санъат ва ҳунармандчиликни;

-архитектура, лойиҳалаштириш ва урбанистикани;

-аудиовизуал санъатни;

-ижрочилик санъатини;

-концерт-томоша фаолиятини ва оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишни;

-рақамли технологиялар соҳасидаги ижодий фаолиятни.

Креатив индустрия соҳаларида фуқароларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш креатив иқтисодиёт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 

Вазирлар Маҳкамаси креатив иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди.

Креатив иқтисодиётни ривожлантириш бўйича республика кенгаши креатив индустрия соҳаларини ривожлантириш бўйича жамоатчилик асосида фаолият олиб борадиган маслаҳат органидир. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг