Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олма юрак учун жуда фойдали экани аниқланди

Олма юрак учун жуда фойдали экани аниқланди

Ҳафтасига атиги тўрт дона олма ейиш юрак-қон томир хасталиклари оқибатида ўлим эҳтимолини 40 фоизгача камайтираркан, Хитойнинг Янцзи шифохонаси тадқиқотчилари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Frontiers in Nutrition журналида эълон қилинди.

Узоқ йилларни қамраб олган тажриба-синовда холестерин даражаси юқори 2 184 нафар ўрта ёшли инсон қатнашди. Олимлар уларнинг қандай овқатланишини ўрганишди, айниқса, меваларни истеъмол қилишига алоҳида эътибор қаратишди, кейинги давомли кузатувларда барча ўлим ҳолатлари қайд этиб борилди.

Натижаларга кўра, ҳафтасига уч-тўрттадан олма еганларда умумий ўлим хавфи бу мевани истеъмол қилмаганларга қараганда 39 фоиз кам бўлган. Шунингдек, банан ҳам саломатлик учун кони фойда экан — бу тропик мевани мунтазам истеъмол қилувчиларда эрта ўлим хавфи қарийб 30 фоизга камайган.

Кунора (ҳафтасига уч-тўрт дона) олма ейиш юрак-қон томир хасталиклари оқибатида ўлим хавфини 40 фоизга камайтирган. Олимлар юракни мустаҳкамлаш учун меваларни мунтазам истеъмол қилиш лозим, дейишмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг