Дарахтларнинг ўсишини тезлатувчи ген кашф этилди
Иллинойс университети ҳамда Ок-Риж миллий лабораторияси мутахассислари теракларда фотосинтез самарадорлигини ошириб, уларнинг ўсишига сабабчи бўлган генни кашф этишди. Илмий тадқиқот натижалари Developmental Cell журналида эълон қилинди.
Booster дея номланган бу ген фотосинтез учун жавоб берувчи ҳужайра тузилмалари — хлоропластлар билан боғлиқ. У атмосферадан карбонат ангидридни сўриб ўсимликларнинг фотосинтез фаоллигини тезлатувчи оқсил миқдорини оширади.
Иссиқхоналарда ўтказилган тажрибаларда booster гени экспрессияси оширилган тераклар бошқа теракларга қараганда 37 фоиз баландроқ ўсди. Дала шароитидаги тажрибаларда ҳам ушбу ген экспрессияси юқори генотиплар биомассасининг сезиларли ошиши билан ажралиб турди.
Booster бошқа хил ўсимлик — арабидопсисда ҳам синаб кўрилди. Унда ҳам биомасса ўсиши ва уруғдорлик ошди, бу эса гендан бошқа ўсимликларда ҳам фойдаланиш имкониятлари борлигини кўрсатмоқда.
«Бу ҳали биринчи қадамлар, агар биз каттароқ кўламда натижаларга эришсак, booster қишлоқ хўжалиги ва биоэнергетик ўсимликлар соҳасида ҳосилдорликни оширишда муҳим омилга айланади», — деди лойиҳа раҳбари, профессор Стивен Бёржесс.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter