Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегияда 15 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

Норвегияда 15 ёшгача болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланади

Фото: Pixabay

Норвегия ҳукумати 15 ёшгача болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Ҳукмрон лейбористлар партияси болаларни «ҳақиқатга бир томонлама ёндашиш»га ундовчи «алгоритмлар таъсири»га қарши шу тарзда курашиб, фарзандларини ҳимоя қилишни истовчи, аммо уларга қатъий «йўқ» дея олмайдиган ота-оналарга ёрдам бермоқчи.

Мамлакатда шу пайтгача 13 ёшгача болалар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланган эди. Шунга қарамасдан, 9 ёшлиларнинг ярми, 10 ёшлиларнинг 58 фоизи, 11 ёшлиларнинг 72 фоизи ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб келмоқда.

Шу боис қонунга ўзгартишлар киритилиб, болалар ёш бўйича чеклов чегарасидан ўтмаслиги учун махсус текширув механизмларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг