Венесуэла Х ижтимоий тармоғини 10 кунга блоклади
Венесуэла телекоммуникациялар миллий комиссияси мамлакатда Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғини 10 кунга блоклади. Бу ҳақда Венесуэла президенти Николас Мадуро бевосита Х тармоғидаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Мадуро миллиардер Илон Маск қўл остидаги ушбу платформани адоват ва фуқаролар урушини қўзғашда айблади.
«Венесуэлада қонун, конституция, институтлар, давлатчилик, одамлар бор — уларни ҳурмат қилиш керак», — таъкидлади Мадуро.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter