Мексикада шаҳарнинг янги ҳокими ўлдириб кетилди
Алехандро Аркос яқинда Герреро штатининг пойтахти — Чилпансинго шаҳрининг янги мэри сифатида қасамёд қилиб, вазифасини бажаришга киришган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, уни ўлдириб кетишди, деб хабар берди Sky News.
Институционал-инқилобий партия етакчиси ҳамда сенатор Алехандро Морено, Герреро штатидаги вазиятдан келиб чиқиб, Мексика федерал бош прокуратурасидан шу жиноят бўйича ишга бош-қош бўлишни сўради.
Герреро штати наркотрафик ва жиноий гуруҳлардан азият чекиб келмоқда. Шу билан бирга, сиёсатга кириб келаётган давлат хизматчилари учун энг хавфли штат бўлиб қолмоқда. Июн ойида сайловлар арафасида штатдаги давлат лавозимларига номзодлардан камида олти нафари ўлдириб кетилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter