Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексиканинг янги президенти Зеленскийнинг таклифини рад қилди

Мексиканинг янги президенти Зеленскийнинг таклифини рад қилди

Клаудия Шейнбаум.

Фото: ERR

Мексиканинг сайланган президенти Клаудия Шейнбаум 1 октябрдан ваколатига киришади, у яқинда ўтказилган матбуот анжуманида Владимир Зеленскийнинг Украинага таклифини рад этганини маълум қилди.

Шейнбаум таъкидлашича, унинг учун муҳими — Мексикани бошқариш. Ўзи муҳим ҳисобловчи айрим халқаро тадбирларда қатнашади, аммо имкон қадар бундай сафарлар сонини қисқартириб, кўпроқ эътиборни ўз мамлакатидаги ишларга қаратмоқчи. Украинага эҳтимолий ташрифи ҳақидаги саволга жавоб бераркан, бундай сафар мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблашини билдирди.

Ўтган ҳафта Мексиканинг Excelsior нашрига интервю берган Зеленский Шейнбаумнинг Украинага расмий ташриф билан келишига умид қилишини, унинг инаугурация маросимига юқори лавозимли вакилини жўнатишини маълум қилганди.

Шейнбаум таъкидлашича, Мексика ташқи сиёсати конституция тамойилларига қурилган, жумладан, чет мамлакатларнинг ишларига аралашмаслик ва низоларни тинч йўллар билан ҳал этишни кўзда тутади.


Клаудия Шейнбаум (1962 йил туғилган) — биомуҳандислик соҳаси профессори, пойтахт Мехиконинг собиқ мэри. Конституцияга мувофиқ, иккинчи муддатга номзодини қўя олмаган Мануэл Лопес Обрадор — устозининг ўрнига президентликка келмоқда. Мексика президенти бўлган илк аёл киши сифатида тарихга киришга яқин турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг