Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маск: «Ҳаррис президент бўлса, қамаламан»

Маск: «Ҳаррис президент бўлса, қамаламан»

Фото: Известия

Америкалик мултимиллиардер Илон Маск, АҚШ президентлиги учун сайловда Демократик партия номзоди Камала Ҳаррис ғалаба қозонса, қамоққа тушишидан хавотирда.

Журналист Такер Карлсон билан билан суҳбатда тадбиркор ўз хавотирини очиқлаб, шундай бўлган тақдирда неча йилга қамалишим мумкин деб қарши саволни ўртага ташлади.

Маскнинг хавотирларида қайсидир маънода асос бордек, чунки демократларнинг боғига тинмай тош отиб келади.

Сентябр ойидаги баёнотида у АҚШ Демократик партиясини «жиноятчилар коалицияси» дея таърифлаганди. Маскнинг фикрича, жиноятчилар кўпинча демократларга овоз беришади, шу боис ўз электоратидан айрилмаслик учун партия уларга юмшоқ муносабатда бўлиб келади. Қолаверса, Америка демократларини авторитаризм тарафдорлари деган ҳам айнан Маск.

23 сентябрдаги баёнотида Маск демократ бўлмагани учун АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Харрис томонидан «жазоланишини» айтганди. Ҳозирги сайловолди пойгасида Илон Маск Доналд Трампни очиқчасига қўллаб-қувватламоқда.

7 октябр куни эса Маск Ҳарриснинг ақлий салоҳиятини шубҳа остига олиб, узоқни кўра олмайди деганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг