Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жиззахда трейлер ва учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззахда трейлер ва учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жиззах вилоятида тўртта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугун 2024 йил 8 июн куни М-39 автомобил йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган довон қисмида Тошкент-Самарқанд йўналишида келаётган МАН юк автомобили носозлик оқибатида бошқарувни йўқотган ва аввалига йўл четида тўхтаб турган юк машинасига, кейин енгил машиналар ортиб кетаётган трейлер ва яна бир юк машинасига бориб урилган.

Ҳодисада ҳайдовчилар ва йўловчилар тан жароҳатлари олмаган. Бироқ юк машиналарига жиддий зиён етган. Хусусан, автотрейлерга ортилган Equinox, Tracker, Cobalt каби машиналарга жиддий шикаст етган.

Ҳодиса оқибатида М-39 автомобил йўлида тирбандлик ҳосил бўлган. Ҳозирда тирбандликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг