Жиззахда икки киши 51 минг қалбаки долларни сотаётган пайтда ушланди

Жиззах вилоятида қалбаки 51 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаролар И.Н. ва М.М. фуқаро С.Г.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 000 қалбаки АҚШ долларини ҳамда 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 млн сўмни жами 93 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 39,2 млн сўмини банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter