Исландияда даҳшатли вулқон отилиши бошланди
Исландия жануби-ғарбида, Гриндавик шаҳри яқинида Сундхнукур вулқони отилишни бошлади. Бу ҳақда RUV хабар берди.
Гриндавик ёнғин хавфсизлиги хизмати вакили Эйнар Свен Йонссон маълум қилишича, вулқон отилишни бошлаганидан сўнг Гриндавикда фавқулодда вазият эълон қилинди.
Ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш деярли якунланган.
Исландия метеорология хизмати вакили Бенедикт Офейгссон айтишича, магма чиқиб келаётган ердаги ёриқ узунлиги 40 дақиқа давомида 1,5 километрга узайиб, 3,9 километрга етган.
Бундан ташқари, пойтахт Рейкявикда зилзила содир бўлган, икки ҳодисанинг ўзаро боғлиқлиги ҳозирча исботланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter