Келажак бошқача бўлади – Huawei ва БААдаги IEEE инновацион Wi-Fi 7 дастурини ишга туширмокда

«Imagine Wi-Fi 7 to Reality» дастури технологик экотизимнинг турли сегментларига йўналтирилган танловларни ўз ичига олади
2025 йилнинг 23 январь куни симсиз технологияларда инновацияларни илгари суриш мақсадида Huawei компанияси ва БААдаги электротехника ва электроника муҳандислари институти (IEEE) бўлими «Imagine Wi-Fi 7 to Reality» дастурини тақдим этди. 2025 йил 20 январдан 20 апрелгача давом этадиган ушбу стратегик ташаббус Wi-Fi 7 сценарийларига асосланган янги талабларни ўрганиш, юқори малакали алоқа мутахассисларини тайёрлаш ва яқин Шарқ ва Марказий Осиёда (ME&CA) соҳанинг интеллектуал ўзгаришини тезлаштиришга қаратилган.
Дастур симсиз технологиялар ривожланишининг ҳал қилувчи даврида йўлга қўйилди, чунки Wi-Fi 7 тезлик, ишончлилик ва фойдаланишда мисли кўрилмаган ютуқларни ваъда қилади. Маълумот узатиш тезлиги аввалгисидан тахминан уч баравар юқори бўлганлиги сабабли, Wi-Fi 7 8К видео оқимидан тортиб виртуал ҳақиқатга шўнғиш ва муҳим корпоратив иловаларгача бўлган ҳамма нарсани ўзгартиришга қодир.
Дубайда дастурни ишга тушириш маросимида Huawei компанияси раҳбарлари ва Дубай университетининг асосий акциядорлари, БААдаги IEEE бўлими ва соҳа ҳамкорлари иштирок этишди. Дубай университети президенти ва IEEE фахрий раиси доктор Иза Бастаки ўзининг кириш сўзида дастур ютуқларини юқори баҳолади. «Imagine Wi-Fi 7» дастурининг ўтган йилдаги ажойиб тараққиёти ҳайратланарли бўлди. Wi-Fi 7 стандарти бутун соҳа бўйлаб чуқур мунозаралар ва кенг фикр алмашишни юзага келтирди. Келжакка назар ташлар эканмиз, келгуси мавсумда янада кенгроқ ва янада қизғин суҳбатларни кутиб қоламиз».
Huawei компаниясининг БААдаги хавфсизлик бўйича директори Абдулазиз Ал-Нуайми нутқ сўзлаб, Huawei, БААдаги IEEE бўлими ва Дубай университети ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик ҳақида гапириб ўтди. Унинг таъкидлашича, янги мавсум соҳани ривожлантириш ва фойдаланувчи тажрибаси ва маълумотлар хавфсизлигини кўп томонлама таҳлил қилишга ундашга қаратилган. «IEEE ва Дубай университети билан кўп йиллик ҳамкорлигимиз доимий равишда истеъдодларни ривожлантириш ва АКТ инновацияларида ажойиб натижаларга эришмоқда. Ушбу ҳамкорлик бир томондан соҳамизнинг ўсишини, ва БААнинг технология етакчиси сифатидаги мавқеини ҳам мустаҳкамлайди. Биргаликда биз АКТ истеъдодларининг кейинги авлодини ривожлантиришга инновациялар яратишга ёрдам берадиган мустаҳкам экотизимни яратмоқдамиз», дея қўшимча қилди Ал-Нуайми.
Huawei компаниясининг яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги IP маҳсулотлари ва ечимлари бўйича менежери Раян Пан 2024 йилда Imagine Wi-Fi 7 ютуқларининг кенг қамровли шарҳини тақдим этди ва Huawei компаниясининг 2025 йилги симсиз алоқа стратегияси ҳақида гапирди. «Huawei соҳадаги кўплаб ноу-хау ва Wi-Fi технологиялари бўйича катта тажрибага эга бўлиб, Wi-Fi технологияларининг соҳа стандартларига катта ҳисса қўшади», деди Пан, ва Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасида Wi-Fi 7 технологиясининг бир нечта муваффақиятли жорий этилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Дубай университетининг ахборот технологиялари бўйича директори Муҳаммад Ханиф Wi-Fi 7 технологиясини жорий этиш тажрибаси билан ўртоқлашди. «Бизнинг синовларимиз тезлик ва фойдаланувчи тажрибасида сезиларли ўзгаришларни кўрсатди», деб изоҳ берди Ханиф. «Huawei компаниясининг Wi-Fi 7 технологияси олий ўқув юртларида рақамли таълимда юқори ўтказувчанлик, хавфсизлик ва тармоқ операциялари талабларига самарали жавоб беради».
«Imagine Wi-Fi 7 to Reality» ташаббуси доирасида технологик экотизимнинг турли сегментларига қаратилган иккита танлов ўтказилади. «Wi-Fi 7 Pioneer» танлови Wi-Fi 7 ечимларини жорий қилган амалиётчиларни жалб қилади ва уларни Huawei IP Club тадбирларида жонли тақдимотлар ва видео материалларни юбориш орқали амалга ошириш тажрибаси билан бўлишишга таклиф қилади. Иштирокчилар аралаш иштирок этиш усулларидан фойдаланган ҳолда 1500 тагача IP Club балларини тўплашлари мумкин.
«Innovation Pioneer» дастури технология ихлосмандлари, тадқиқотчилар ва қизиқувчиларнинг кенг аудиторияси учун майдон таклиф этади. Иштирокчилар қизиқарли видео тақдимотлар орқали orqali Wi-Fi Shield технологияси, VIP Experience Assurance ва Dynamic Zoom Smart антенналарини қўллашни ўз ичига олган илғор Wi-Fi 7 технологиясини қўллашнинг илғор имкониятларини ўрганадилар.
Дастур иштирокчиларнинг ҳиссаси ва ютуқлари Huawei штаб-квартирасига «Huawei IP Club Explorer Tour» да иштирок этиш ва IEEE ва Huawei томонидан биргаликда тақдирланадиган нуфузли «Pioneer Trophy» муқофотига эга бўлиш орқали эътироф этилади. Қўшимча мукофотлар қаторига жорий йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Huawei Tech Carnival 2025 тадбирида иштирок этиш ва ижтимоий тармоқларда фаол иштирок учун Huawei FreeClip қулоқчинлари ҳам киради.
Wi-Fi 7 жорий этилиши яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақасида сезиларли даражада тезлашди. Huawei компанияси 30 000 дан ортиқ Wi-Fi 7 уланиш нуқталарини ўрнатди ва 180 дан ортиқ корхоналар техник стандарт сифатида Wi-Fi 7 ни танладилар. Бундай кенг қамровли дастур соҳанинг Wi-Fi 7 имкониятларига бўлган ишончини ва унинг корпоратив иловаларда фойдаланишга тайёрлигини намойиш этади.
Wi-Fi корпоратив ечимини чиқарган дунёдаги биринчи етказиб берувчи сифатида Huawei компанияси WLAN стандартларини ривожлантиришга беқиёс содиқлигини намойиш этади. WLAN ва Wi-Fi 7 стандартларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси бўйича биринчи ўринни эгаллаган Huawei ўз мавқеини Wi-Fi 7 бўйича жаҳон етакчиси сифатида мустаҳкамлади. Хусусан, Huawei компанияси «Wireless Broadband Alliance (WBA) Industry Awards 2024» доирасида нуфузли «Энг яхши корпоратив Wi-Fi тармоғи 2024» мукофотига сазовор бўлди.
Дастур тафсилотлари ва танловда иштирок этиш шартлари: https://e.huawei.com/ae/events/2024/ae/partners/imagine-wifi7/contest
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter