Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС оғир йўқотишга учради

ҲАМАС оғир йўқотишга учради

Исроил армияси ҲАМАС ҳаракатининг Ливандаги операциялар бўлими бошлиғи Муҳаммад Шаҳин йўқ қилинганини эълон қилди. У Ливан жанубидаги Сидон минтақасига берилган авиазарба натижасида вафот этган.

Исроил армияси матбуот котиби маълумотларига кўра, Муҳаммад Шаҳин Исроилга қарши терактлар уюштиришни режалаштирган. Жанг пайтида у Ливандан Исроилга ракета ҳужумларини бошқарган ва «ҲАМАСнинг муҳим ахборотчиси» эди.

Фаластин ҳаракати матбуот хизмати ҳозирча Исроил баёнотига изоҳ бермади.

 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Исроил армияси «Ҳамаснинг муҳим қисмини» йўқ қилишга муваффақ бўлганини эълон қилди, бироқ иш ҳали якунига этмаган. Унинг айтишича, Исроил «Ҳамаснинг ҳарбий ва сиёсий имкониятларини йўқ қилади».

Исроил ва Ғазо секторидаги Фаластин ҳаракати ўртасида ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга қарамай, Исроил анклав ташқарисида ҲАМАС аъзоларини нишонга олишда давом этмоқда. Хусусан, 27 январь куни Исроил қуролли кучлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарм шаҳридаги ХАМАСнинг дала қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг