Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар фаластинлик ўз уйига қайтди

Беш нафар исроиллик ва 602 нафар фаластинлик ўз уйига қайтди

ҲАМАС гаровга олинган беш кишини 602 нафар фаластинлик эвазига озод қилди.

Ҳаракат аъзолари дастлаб Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида 39 ёшли Тал Шоҳам ва 38 ёшли Авер Менгистуни топширган. Яна уч нафар гаровга олинганлар — 27 ёшли Элия Коен, 23 ёшли Омер Венкерт ва 22 ёшли Омер Шем-Тов Ғазо сектори марказидаги Нусейрат қочқинлар лагеридаги Қизил хоч ишчиларига топширилди.

The Times of Israel газетаси, шунингдек, ҲАМАС 2015 йилдан бери асирликда сақланаётган Ҳишом ал-Саидни бугун Исроилга топширишини айтмоқда. Маълум қилинишича, ҲАМАС уни топшириш маросимини ўтказмайди.

Авера Менгисту ва Ҳишам ал-Саид ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ҲАМАС томонидан асирда бўлган, қолганлари эса 2023 йил 7 октябрда қўлга олинган.

Менгисту ва ал-Саид ҲАМАС ҳамда Исроил тинчлик келишувининг биринчи босқичи доирасида озод қилиниши лозим бўлган 33 нафар гаровга олинганларнинг охиргиси ҳисобланади.

Исроил юқоридагилар эвазига 22 феврал куни алмашинув доирасида 602 фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг