Ҳалолликда ўрнак бўлган болакай
Хитойнинг Хубэй провинцияси полиция ходимлари 5 ёшли боланинг ҳалоллигидан ҳайратда қолишди.
Гап шундаки боғда ўйнаб юрган болакай уяли телефон топиб олди. Бола телефонни ўзлаштиришга уринмади, яъни у бировнинг мулки эканлигини англади. Кичкинтойнинг яна бир зукколиги телефонни полицияга топшириш кераклигини билгани, қойилмисиз?
Ҳалол болакай мукофотсиз қолмади. Кўп ўтмай, расмийлардан бири боланинг боғчасига келиб, унга полиция формаси кийган панда ўйинчоғи, фахрий ёрлиқ совға қилди. Бола совғалардан жуда мамнун бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter