Гаровга қўйилмаган BYD HAN эгасига қимматга тушди
Қарши шаҳрида автокредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаролар Ш.Қ. ва бошқалар фуқаро Ш.Қ.га ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган BYD HAN русумли автомашинани кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, банк манфаатларига 620 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter