Филиппин осмонида астероид ёниб кетди
4 сентябр оқшомида бизнинг вақт билан соат 21:30 да Ер атмосферасига кириб келган диаметри 1,5 метрли астероид Филиппин осмонида ёниб кетди.
Астроном Сурдиннинг ёзишича, «объект атмосферада ҳаво молекулалари билан ишқаланиш натижасида ёниб, ёрқин из — метеор ёки «қулаётган юлдуз» эффектини ҳосил қилган.
Эътиборли жиҳати, астероид Ер атмосферасига киришига атиги 12 соат қолганида Маунт-Леммон (АҚШ, Аризона штати) обсерваторияси ходимлари томонидан аниқланган. Бу кузатувлар тарихидаги Ерга яқинлашаётгани олдиндан аниқланган тўққизинчи фазовий жисм ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter