Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдўғон Украинанинг НАТОга киришига қарши бўлганлар ҳақида гапирди

Эрдўғон Украинанинг НАТОга киришига қарши бўлганлар ҳақида гапирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украинанинг НАТОга киришига қарши бўлган давлатлар ҳақида гапирди

Украинанинг НАТОга кириши масаласини тезда ҳал қилиб бўлмайди, деди Туркия президенти. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва альянсга аъзо бошқа баъзи давлатлар постсовет республикасининг Шимолий Атлантика блокига аъзо бўлишини истамайди.

«Биринчидан, Қўшма Штатлар Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини истамайди. НАТОнинг қатор давлатлари Украинанинг альянсга аъзо бўлишини истамайди. Биз мавжуд воқеликлардан келиб чиқиб қарор қабул қилишимиз керак. Булар шошилиш керак бўлган масалалар эмас... Ва биз қарор қабул қилганда ҳар доим бошқа аъзо давлатларнинг позициясини ҳисобга оламиз, мунозарали масалаларни музокаралар столида муҳокама қиламиз ва шундан сўнг якуний қарор қабул қиламиз», — дея Туркия раҳбаридан иқтибос келтирмоқда Американинг NBC телеканали.

Аввалроқ, жаноб Эрдўғон Ню-Йоркда украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, ғалла бўйича келишувнинг қайта тикланиши ва Украинадаги можаро ҳудудида сулҳга эришишга ёрдам беришга ваъда берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг