Электромобилларни қувватлантириш учун махсус тариф жорий этилиши мумкин
Келгусида истеъмол кўп бўладиган эрталабки – соат 06:00 дан 10:00 гача, шунингдек, кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида электромобилни қувватлантирганлик учун нисбатан оширилган, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўлланиши мумкин.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, бу борада тегишли қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Вазирликка кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда мингга яқин, Тошкент шаҳрида эса 500 дан ортиқ қувватлантириш станциялари ишлаб турибди.
2024 йил 1 ноябригача Ўзбекистонга 5 417 та қувватлантириш станцияси олиб кирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter