Дуровнинг ҳибсга олиниши: Амирликлар Францияга талаб қўйди
Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлиги Франциядан ҳибсга олинган Павел Дуровга барча консуллик хизматларини тақдим этишни талаб қилди. БАА ТИВ баёноти WAM агентлиги томонидан эълон қилди.
«Амирликлар Ле-Бурже аэропортида ушланган БАА фуқароси, Telegram асосчиси Павел Дуров ишини диққат билан кузатмоқда. Амирликлар Франция ҳукуматидан Дуровга зудлик билан барча зарур консуллик хизматлари тақдим этилишини талаб қилмоқда», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сайёрамизнинг энг бой кишиларидан бири, ВКонтакте асосчиси, Telegram эгаси Павел Дуров ўтган шанба куни Франциядаги Ле-Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. У Франция, БАА, Сент-Китс ва Невис фуқароликларига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter