Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Динозавр скелети 44,6 млн долларга сотилди

Динозавр скелети 44,6 млн долларга сотилди

Фото: Lev Radin/Keystone Press Agency/Global Look Press

Кеч Юра даври (тахм. 163–145 млн йиллар аввал)га мансуб стегозавр скелети Ню-Йоркдаги кимошди савдосида рекорд қиймат — 44,6 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Sotheby's аукционлар уйига асосланиб Forbes хабар берди.

Sotheby's маълум қилишича, APEX деб номланган бу скелет шу пайтгача топилган стегозавр суяклари орасида энг яхши сақлангани саналади.

$44,6 млн эса уни аукционлар тарихида энг қимматга сотилган қазилмага айлантирди. Олдинги рекорд «Стэн» лақабли тираннозаврга тегишли эди — $31,8 млн.

Стегозаврлар — ўтхўр динозаврлар, оғирлиги ҳозирги каркидорларники  билан деярли бир хил бўлган.
Фото: Wikipedia

Аукционлар уйи сотувчининг номини кўрсатмади (харидорнинг номи умуман сир тутилади). Фақат унинг таниқли ва ҳурматли тижорий палеонотолог экани, стегозавр скелетини ўзига қарашли ерда (Колорадо штати, 2022 йил) топиб олгани келтирилган.

Стегозавр скелети 3 метрдан баландроқ, узунлиги 6 метр атрофида. Деярли тўлиқ ва яхши сақланган.

Forbes кузатувига кўра, APEX кутилганидан $4-6 млн қимматроқ сотилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг